Ўзбекистон

Санъаткор Халимаxоннинг синглиси ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилганига расмий изоҳ берилди

Маълум қилинишича, Ҳанифа Ибрагимова қидирувда бўлган ва у яширинган манзилида қўлга олинган.

Санъаткор Халимаxоннинг синглиси ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилганига расмий изоҳ берилди


Ижтимоий тармоқда санъаткор Халимахон Ибрагимованинг синглиси 21 июнь куни 15 нафар ИИБ ходимлари томонидан ҳеч қандай асоссиз равишда олиб кетилгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов расмий изоҳ берди.


Маълум қилинишича, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди фуқаро 1982-йилда туғилган Ҳ. И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётганлиги, жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва ҳозирги кунда дастлабки терговдан бўйин товлаб юрганлиги ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилинганлик ҳолатларни инобатга олиб, фуқаро Ҳ. I.ga нисбатдан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.


Мазкур ажримга асосан, Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


“Шу ўринда мурожаат муаллифини ва айрим ОАВ вакилларини мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини инобатга олиб, жараёнга мақола, материаллар ёки бошқалар орқали таъсир ўтказмасликка ҳамда ахборотга бир томонлама ёндашмасликда чақирамиз”, — дейилади хабарда.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.