Ўзбекистон

“Улар менга ёмонлик қилган сари гуллайвердим”

Отасининг исмини фамилияси билан машҳур қилган хонанда ҳақида.

“Улар менга ёмонлик қилган сари гуллайвердим”

 

Улар гламурга қизиқади, шов-шувли ҳаёт кечиради. Доимо одамлар диққат марказида бўлади. Юлдузларнинг шоҳона ҳаётига ҳавас қиладиганлар ҳам, ҳасад қиладиганлар ҳам топилади. Аммо юлдузликнинг ҳам тўлови бормикан? Ушбу саволга хонанда Малика Равшанова “Sevimli” телеканалининг “Машҳурлар” кўрсатувига берган интервьюсида қуйидагича жавоб берди:

 

“Тўловими? Бор, албатта. Дўстман деб юрганларим дўст эмаслигини билдим. Бунга яхшигина тўлов ҳам тўладим. Буни бутун Ўзбекистон билади. Буни ҳеч кимдан яширмайман. Майли, агар шу тўлов билан тўланадиган бўлса розиман. Оиламга, фарзандимга яхши кўрган инсоним, соғлиғим ёки бирор нарсам билан тўламасам бўлди”.

 

“Бу менинг онам” қўшиғи. Одамларнинг хурсандчилик кунларида  шу тарона янграмаса иложи йўқдек гўё. Буни Малика Равшанованинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига қўйилаётган кундалик фото ва видео суратлардан ҳам билиш қийин эмас. Тан олиш керак, биргина шу қўшиқ юлдузлик поғонасига қадам қўйган хонанданинг шоу-бизнесдаги илк можароларига, тортишувларига ҳам сабаб бўлган.

 

“Мен ҳали бу қизни синдираман, йўқ қилиб юбораман, қўшиқларини тортиб оламан, деган одам ҳам бўлди. Лекин мен ўша инсонга раҳмат айтаман. Биласизми, нимага? Улар менга ёмонлик қилган сари гуллайвердим. Чунки мени миллион оналар, фарзандлар дуо қилишади. ‘Мен онажонимга айтолмаган сўзларимни қўшиқ қилиб куйлагансиз, раҳмат’, дейишади. Мени йўқ қиламан, синдираман деб ният қилган шу инсонга катта раҳмат дейман”. 

 

Малика Равшанова билан содир бўлган ҳолат гўёки эрталаб юлдуз бўлиб уйғонган-у кутилмаган олқишлардан шокка тушиб қолган кишини эслатади. Чунки севимли бўлишга улгурмай туриб нафрат ва тухматлар остида қолишини хонанданинг ўзи ҳам кутмаганди. Чунки руҳий босимни енгиб кетиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Мухлис кўз олдидаги ҳозирги Малика болалигидан бундай ҳолатларни енгишни ўрганган.

 

“Ўҳўўў, болалигимдан бошланган. Коллеж пайтида ҳам бўлган. Саҳналарда доим мен ўрин олардим, финалга бошқалар кетар эди”. 

 

Сизнинг кўз ўнгингизда юлдуз бўлиб шаклланган Малика Равшанова аслида Малика Равшановна, яъни отасининг исми доимо у билан бирга бўлишни истаган хонанда фамилиясини ўзгартирганини кўпчилик билмаса керак. Шу ўринда Малика яна бир масалага аниқлик киритади.

 

“Бу дадамнинг орзулари бўлган экан. Шермат Ёрматовни “Булбулча” ансамбли бўлар эди. Доим телевизорда кўрардик. Исмимни дадам маликалардек бўлиб юрсин деган ният билан қўйган эканлар. Болалигимни соғинч билан эслайман. Дадамдан вақтли айрилганман. Дадам йигирма етти ёшда оламдан ўтганлар. Менга отасизлик жуда қийин бўлган. Ўн беш ёшимгача дадамни армон қилганман. Ҳозиргача яхши-ёмон кунимда, ёнимда бўлишларини, ҳаётда қоқилган пайтларимда тўғри йўл кўрсатишларини хоҳлайман. Афсус...”.

 

Фарида Эшонқулова тайёрлади.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.