Ўзбекистон

Уйда ўтиринг: ID-карта ва “загранпаспорт” етказиб берилади

Бу муҳокамага қўйилган Қонун лойиҳасида белгиланди.

Уйда ўтиринг: ID-карта ва “загранпаспорт” етказиб берилади

 

Қонун лойиҳасига кўра, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатувчи ходимни уйига чақириш йўли орқали кўрсатиш имконияти яратилади.

 

Шунингдек, миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда ягона Call center ҳамда дастурий таъминот (мобиль илова)дан фойдаланилади.

 

Тайёр идентификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, шунингдек, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақам белгилари фуқароларнинг хоҳишига кўра почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида доимий яшаш ёки турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади.

 

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.