Ўзбекистон

ЙҲХХ рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та “Volkswagen Caddy” сотиб олинади

Шунингдек, бошқа ҳудудий бўлинмалар учун 27 та “Spark” харид қилиш режалаштирилган.

ЙҲХХ рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та “Volkswagen Caddy” сотиб олинади

 

Қонун лойиҳаси билан Ички ишлар вазирлигига икки ой муддатда қуйидаги вазифалар юкланмоқда:


 

  • Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишда республика ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган “Call center”ни ташкил қилиш;

     
  • миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматлари фойдаланиш учун электрон ариза юбориш ёки қўшимча тўлов асосида хизмат кўрсатувчи ходимни уйга чақириш имконини берувчи дастурий таъминот (мобиль илова) ишга туширилишини таъминлаш.

 

Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларидаги бўлинмалари учун 27 та «Spark» русумли автотранспорт воситаларини ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги рўйхатлаш бўлинмалари учун 100 та «Volkswagen Caddy» русумли автотранспорт воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ харид қилади.

 

Шунингдек, миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига 27 та планшет ва ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалари, ЙҲХХга 135 та планшет қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ харид қилинади.

 

Бундан ташқари, бошқармага 27 та мутахассис ёки хизматчи сифатида шартнома асосида жалб этиладиган, ЙҲХХга Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг амалдаги штат бирликлари доирасида 135 та қўшимча штат бирлигини ажратади.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.