Ўзбекистон

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш услубиёти тасдиқланди

Унинг даражаси паст, ўрта ва юқори ўлчовларда баҳоланади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш услубиёти тасдиқланди

 

Бугун, 31 август куни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» телеграмм каналида хабар қилинди.

 

Унга кўра, давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ҳар йили 1 мартгача баҳоланади.

 

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Қоррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади.

 

Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси паст, ўрта, юқори ўлчовларда баҳоланади.

 

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва “E-anticor.uz” электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.

 

Платформада жойлаштирилган давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.

 

Давлат ташкилоти раҳбари ҳар йили 1 мартгача коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини “E-anticor.uz” электрон платформаси орқали тасдиқлайди.

 

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.