Ўзбекистон

“Франция киноси кунлари” доирасида учта долзарб фильм намойиш этилади

Намойишлар “Magic cinema” кинотеатрида ўтказилиши режалаштирилган.

“Франция киноси кунлари” доирасида учта долзарб фильм намойиш этилади

 

Кинофестивалга Весул халқаро Осиё кинофестивали делегацияси асосчилари Мартин Теруан ва Жан Марк Теруан, шунингдек, актёр, сценарийнавис ва режиссёр Фарид Бентуми “Қизил ер” фильми билан, таниқли кинорежиссёр ва француз актёри Луи Гаррел – “Бу янги дунё” комедияси билан ташриф буюрaди.

 

Фильмлар намойиши дастури ўзига хос ёрқин бўлиши кутилмоқда. Масалан, Фарид Бетумий томонидан суратга олинган “Қизил ер” драмаси “Қизил лой” даврида содир бўлган реал воқеалардан илҳомланган ҳолда суратга олинган. Ҳикоя отасининг кимё заводида ишлайдиган Нур исмли ёш ҳамшира ва завод чиқиндиларидан хавотирда бўлган эколог-журналист ҳақида. Ҳикоянинг иккала қаҳрамони ҳам биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тарафдори бўлиб, яқинлари ва фабрика ишчиларининг салбий танқидлари қурбонига айланишади. Бу таъсирчан ҳикоя бизни она табиатимизга зарар етказувчи ҳаракатлар ҳақида ўйлашга ундайди.

 

“Бу янги дунё” инсониятни қутқариш ҳақидаги яна бир фильм бу гал фильм қаҳрамонлари ёш актёрлар жамоасидан ташкил топган. Ушбу оилавий комедия француз кинорежиссёри Луи Гаррел томонидан 2021 йилда суратга олинган. 13 ёшли Аббейнинг оиласи оддий ва сокин ҳаёт кечиради. Токи уйда қимматбаҳо буюмлар йўқолиши бошланмагунича. Аммо ўғри дунёни глобал исишдан қутқариш учун жамоага қўшилган ўғли бўлиб чиқади. Фестиваль меҳмонлари унутилмас туйғуларга шўнғишади.

 

Француз кинорежиссёрлари Кристоф Рейлат, Седрик Грас ва Матё Тордер томошабинларни Федченко музликларига совуқ саргузаштга чорлайди. Ҳужжатли фильм Ўрта Осиёнинг чучук сув билан таъминлайдиган буюк Федченко музликларига, юзаси ҳар йили қисқариб бораётган шўр кўл бўлмиш Орол денгизига етиб бориш учун йўл олган икки француз саёҳатчиси ҳақида ҳикоя қилади.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.