Ўзбекистон

“Ўртоқларим соғайиб кетса, Уммон’ни тиклашга сўз бераман”

Бу ҳақда гуруҳнинг собиқ аъзоси Инстаграмда пост қолдирди.

“Ўртоқларим соғайиб кетса, Уммон’ни тиклашга сўз бераман”

 

Ёшларнинг севимли гуруҳларидан бири “Уммон” санъат оламига яшиндек кириб келди. 2007 йилда ҳаваскор гуруҳ сифатида ташкил топган жамоа 12 йил аввал “Халқлар дўстлиги” санъат саройида илк яккахон консертини берган. Қисқа вақт ичида севимли юлдузга айланган — Зоҳид, Жасур ва Шоҳруҳдан иборат гуруҳ 2018 йилнинг ёзига келиб, айрим сабабларга кўра тарқалиб кетди. Зоҳид Рихсиев яккахон ижрочи бўлди, Жасур ва Шоҳруҳ эса “Уммон” номини сақлаб қолди. Лекин бу узоққа чўзилмади, орадан икки йил ўтиб, яъни 2020 йил бошида Жасур Рафиков ҳам  ижодни тўхтатди. Ўша йилнинг ўзидаёқ Шоҳруҳ ҳам санъатни тарк этди.

 

Яқинда гуруҳнинг собиқ аъзоси Зоҳид аянчли автоҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида у шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Автоҳалокат содир бўлган кун ижтимоий тармоқларда хонанданинг саломатлиги ҳақида турли миш-мишлар тарқади. Буларга жавобан Шоҳруҳ дўстининг саломатлиги ҳақида тармоқ орқали оммага видеохабар қилди. 

 

Гуруҳнинг яна бир аъзоси Жасур Рафиқов ҳам анчадан бери саратон билан курашмоқда. Шу сабабли Шоҳруҳ Инстаграм саҳифасида дўстлари Жасур ва Зоҳид соғайиб кетса, мухлисларига уларни машҳурлик чўққисига олиб чиққан гуруҳни яна қайта тиклашга сўз берди.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.