0

Ўзбек тили ҳақиқий давлат тилига айландими?

Ўзбек тилини ислоҳ қилиш йўлида қилинадиган ишлар талайгина. Бироқ у билан боғлиқ бўлган бугуннинг энг оғриқли нуқтаси икки имло бўлиб турибди.

Ўзбек тили ҳақиқий давлат тилига айландими?

 

Жорий йил ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 33 йил тўлди. Бу жуда узоқ муддат бўлмаса-да, мазкур даврни қисқа деб ҳам атай олмаймиз.  Ўтган вақт мобайнида ўзбек тилининг жозибаю жилосини мақтаб қанча бонг уришлар бўлди, унга бўлган ҳурматимиз бир неча ҳужжатлар қабул қилингани билан кўринса-да, аксарият қонунлар, иш юритиш, реклама ва эълонлар ҳамон чет тилида олиб борилаётгани бу эҳтиром анъанасига нуқта қўйиб бораётгандек гўё. 

 

Тил – миллат руҳи, айнан унинг қай даражада қудратли эканини тилга бўлган муносабатдан англаб олиш мумкин. Чунки халқ тақдири тил тақдири билан чамбарчас боғлиқ. 

 

Бугунги кунда ўзбек тилини ислоҳ қилиш, уни бошқа тиллар билан манба сифатида рақобатлаша оладиганлари рўйхатига қўшишда қилинадиган ишлар талайгина. Бироқ миллат руҳи билан боғлиқ бўлган бугуннинг энг оғриқли нуқтаси икки имло бўлиб турибди. 

 

Тилшунос олим Бахтиёр Исобекнинг ёзишича, имло ҳақидаги қонун 33 йил аввал қабул қилинган, Ҳукумат ҳозир кириллни тўхтатиб, лотинга ўтамиз дейишга мутлақо ҳақли. 
 

“Лекин бундай қилмайди, чунки Ҳукуматдагиларни лотиндан хабари йўқ, улар кириллда ёзишда, ўқишда давом этишяпти. Ачинарлиси шундаки, бугунга келиб катта авлод билан ёшлар ўртасида тафовут пайдо бўлди, улар кириллчада қийналса, катта авлод лотинчадан узоқ. Умуман, бир алифбодан иккинчисига ўтиш учун бунча узоқ вақт сарфлаш яхши эмас. Бизда аввалги тажрибалар бор, 1940 йилда мамлакат бир кечада лотиндан кирилл алифбосига ўтказилган, 33 йилга чўзилмаган”, — дейди олим.

 


Тилмизнинг бугунги ҳолати мақтагулик эмас. 

 

Ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўқитиш билан шуғулланиб келаётган педагог Саида Рашидова дейди:

 

“CEFR халқаро тил билиш стандартлари бор. Унга кўра исталган тилни билиш даражаси 6 та (А1, А2, B1, B2, С1, С2). Ўзбек тили ҳамон шу стандартларга мослаштирилмаган. Яъни мен ўқувчиларимга ўзбек тилини билиши А1 даражаси қаерда тугайдию, А2 қаердан бошланишини аниқ илмий асосланган тамойилларга таяниб айта олмайман. Ўзим субъектив кузатувларимга кўра белгилаб олганман. Шарқшунослик университети ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети масъуллари бу тамойиллар ишлаб чиқилганини айтишмоқда. Бироқ қаерда улар? Нега очиқланмайди? Улар халқаро стандартларга мосми? Тестлари қани? Мендек ўқитувчилар уни қаердан билсак бўлади? Бу саволларга жавоб йўқ.

 

Бутун дунё тил ўрганишда “1-қатор сўзлар”, “2-қатор сўзлар” ва ҳоказо материалларга таянади. Масалан, инглиз тилини ўрганмоқчи бўлсангиз, энг фаол қўлланадиган 50 та феълни билсангиз, қайсидир даражада гаплаша оласиз – бу стандарт. Ўзбек тилида шундай стандартлар йўқ. Мен ўқувчиларим учун ўзим тузиб чиқяпман шундай стандартларни. Аслида бу тил учун умумий ва аллақачон белгиланган стандартлар бўлиши керак.

 

Дуо-лингвога ўхшаш тил ўргатиш платформалари, аудиоматериаллар, субтитрлар керак бизга. Субтитрлар тил ўрганувчиларнинг ҳам тилни ўрганиш, ҳам ўша тилдаги саводлилик даражасига жуда яхши таъсир қилади. Инстаграмда, масалан, субтитр билан қўйилган контентларнинг статистикаси анча юқори, чунки одам овозни ҳар доим ҳам эшитолмаслиги мумкин, овозсиз ҳолда кўриб ҳам контентни тушуниши учун субтитр муҳим. Бироқ бизда субтитрларни деярли ишлатишмайди.

 

Бизнинг буюк дубляж мактабимиз ва дубляж хазинамиз бор. Мен ўқувчиларимга “Ы операцияси”, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” каби фильмлардан фойдаланиб тилимизни ўргатяпман. “Олаверинглар, олаверинглар, камайиб қолмайди” ёки “Бизгача ўғирлаб бўлишган” каби машҳур иборалар тилимизнинг жозиба ва ширасини кўрсатади. Бу жонли тил ва ўрганувчилар учун таъсирли усулдир. Нима учун шу усуллардан самарали фойдаланишмайди?

 

Ёки ўзбек тилини исталган ёшдаги инсонга ўргатиш учун универсал грамматикамиз борми? Ёш болаларга ўзбек тилини хорижий тил сифатида ўргатиш учунчи? Тушунаман, бу кунгача ўзбек тилини ўрганишга талаб кам деб саналган ишлар амалга оширилмагандир. Бироқ энди замон бошқа, тилни ўрганамиз дейдиганлар кўп. Тилнинг амалий жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратиш керак”.

 

Ҳақиқатдан ҳам шундай. Тил масаласи миллат бирлиги, миллий ўзлик ва Ватанпарварликнинг асосидир. У миллат тарихи ва маданиятининг ёрқин ифодаси. Албатта, хорижий тилларни ўрганиш, бу бўйича замонавий билим-кўникмаларга эга бўлиш ўта муҳим. Аммо энг аввало Она тилини мукаммал ўрганиш, уни бойитиш ва асраш зарур. 

 

Исҳоқхон Ибратнинги “Бизнинг ёшлар, албатта, бошқа тилни билиш учун саъй-ҳаракат қилсинлар, лекин аввал ўз она тилини кўзларига тўтиё қилиб, эҳтиром кўрсатсинлар. Зеро, ўз тилига садоқат – бу Ватаний ишдир”, деган ҳикматли сўзлари айни ҳақиқатдир.

 

 

 

Гўзал Абдуллаева тайёрлади

custom img

Қўқондаги уйда ҳам портлаш юз берди. Қурбон бор

Портлаш оқибатида 4 киши шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

custom img

Хилола Умарова вазир ўринбосари ва университет ректори лавозимига тайинланди

Шу муносабат билан Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

custom img

Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади

Ажратилган маблағлар эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

custom img

Шайхонтоҳур туманида хонадонда ёнғин содир бўлди

Қутқарув техникалари ҳодиса жойига уч дақиқада етиб борган бўлиб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Рамазон ойи 19 февралдан бошланади

Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

custom img

Андижон шаҳар ҳокими калтаклангани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Элёрбек Каримов ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни ёлғон деб атади.

custom img

Ўзбекистоннинг “Мирзо Улуғбек” сунъий йўлдоши 2028 йилда учирилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев биринчи миллий космонавтни тайёрлаш ва илмий сунъий йўлдош яратиш режалари билан танишди.

custom img

Тошкентда кўп қаватли уйнинг асосий таянч девори бузилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"