Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан АҚШга боради

 

Президент Шавкат Мирзиёев Доналд Трамп таклифига биноан 17–19 февраль кунлари Америка Қўшма Штатларига амалий ташриф билан боради. Ташриф доирасида давлат раҳбари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этади.

 

Саммит United States Institute of Peace'да ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда Ғазо секторини тиклаш, гуманитар ёрдам кўрсатиш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

 

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон етакчиси АҚШнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари иштирокида стратегик лойиҳалар тақдимотида қатнашади ҳамда иқтисодий ҳамкорликка оид икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Тинчлик кенгаши АҚШ Президенти Доналд Трампнинг ташаббуси билан ташкил этилган. Ўзбекистон жорий йил январ ойида Швейтсариянинг Давос шаҳрида унга таъсисчи давлат сифатида қўшилди.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Ўмонга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа қўшма тадбирлар ўтказилади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.