Ўзбекистон

Пойтахтнинг қатор кўчалари вақтинча ёпилади

Мазкур ҳудудларда давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбирлар ўтказилади.

Пойтахтнинг қатор кўчалари вақтинча ёпилади

 

Тошкент шаҳрининг қатор кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вақтинча чекланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 18 ноябрь соат 09:00 дан 11:00 гача қатор кўчаларда ҳаракат чекланади. Хусусан:

 

  • Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси кесишган чорраҳаси;

  • Олмазор кўчаси — Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан;

  • Ислом Каримов шоҳкўчаси — Фурқат кўчаси билан кесишган чорраҳагача.

 

«Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.