Ўзбекистон

Бухорода 4 та автомашина ЙТҲга учради

Улар орасида ЙПХ машинаси ҳам бор.

Бухорода 4 та автомашина ЙТҲга учради

 

Бугун, 16 декабрь куни Бухоро вилоятининг Бухоро туманида тўртта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат соат 16:10 ларда Бухоро тумани “Туркон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 253-километрида юз берган. Nexia-3 ҳамда Spark русумли автомобиллар иштирокидаги ЙТҲни расмийлаштириш жараёнида ЙПХ ходими Ё.Ҳайдаров ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Lacetti русумли хизмат автомобилини маёқчалари ёқилган ҳолда йўналишларни ажратувчи бетон тўсиқ ёнига, Nexia-3 автомобилининг орқа томонига жойлаштирган.

 

Ходимлар хизмат вазифасини бажараётган вақтда 2001 йилда туғилган ҳайдовчи С.И. эътиборсизлиги сабаб бошқарувидаги Cobalt автомобилида маёқчалари ёқилган ҳолда тўхтаб турган Lacetti русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

 

Мазкур содир бўлган ЙТҲлар натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.