Ўзбекистон

Иттифоқчилик, савдо, транспорт:  Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари муҳокама қилинди

27 декабрь куни Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон ва Қозоғистон. Стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Иттифоқчилик, савдо, транспорт:  Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиё устувор йўналиш сифатида белгиланган. Қозоғистон билан ҳамкорлик эса Республиканинг минтақа дипломатиясида катта ўрин эгаллайди.

 

Сўнгги йилларда Тошкент ва Остона ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган ҳафтада Қосим-Жўмарт Тоқаевнинг мамлакатимизга давлат ташрифи буни яна бир марта исботлади.

 

27 декабрь куни Марказий Осиё халқаро институтида бўлиб ўтган “Ўзбекистон ва Қозоғистон. Стратегик шериклик ва иттифоқчиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференцияда икки давлат муносабатлари истиқболлари, ўтган ҳафтадаги ташриф якунлари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

Тадбирда сўзга чиққан Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов икки давлат муносабатлари иттифоқчилик даражасига кўтарилганига эътибор қаратди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, айнан Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор “Иттифоқчилик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида шартнома” имзолади.

 

Арипов икки давлатнинг иқтисодий алоқалари ҳам тобора фаоллашиб бораётганини таъкидлади. Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан ўзаро савдосининг 60 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади. 2017 йилдан буён ўзаро савдо 2 баробарга кўпайди. Бизнес доиралар ўртасидаги ҳамкорлик фаоллашгани ҳам қайд этилди.

 

Бундан ташқари, Элдор Арипов минтақанинг географик жиҳатдан ёпиқ эканини, бу транспорт коридорларини ривожлантиришни тақозо этаётганини қайд этди. Бу борада Транскаспий халқаро транспорт йўлаги алоҳида ўрин тутади.

 

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши энергетика ҳисобланади. сўзга чиққан аксарият спикерлар буни тасдиқлади. Хусусан, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов ўз чиқишида ушбу йўналишга эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Каспий денгизи орқали Европага экспорт қилинаётган энергетик ресурслар босқичма-босқич Ўзбекистонга йўналтирилади. Дунёда кузатилаётган энергетик инқироз ва углеводородлар тақчиллиги фонида бу ўта муҳим аҳамиятга эга.

 

Шунингдек, конференцияда икки давлат ўртасида маданий, илм-фан, ижтимоий, бундан ташқари, экспертлар жамияти ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.