0

Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди

У кимларга берилади?

Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди

 

Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди. Бу ҳақда ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

 

Айтилишича, мазкур стипендия Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабаларга берилади.

 

Унга кўра, стипендия олувчилар институтда 2-курсни тугатган бакалавриат ҳамда 1-курсни тугатган магистратура талабалари орасидан танлов асосида сараланади.

 

Талабгорнинг ҳужжатлари Институт Илмий бўлими томонидан қабул қилинади.

 

Танловда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатлар танлов муддати тугагач бир ҳафта муддатда Танлов комиссиясига тақдим этилади ва комиссиясининг қарори билан ҳужжатларни кўриб чиқиш учун экспертлар белгиланади.

 

Экспертлар Танлов комиссияси аъзолари ва Институт профессор-ўқитувчилари ёки зарур ҳолларда бошқа ташкилотлардан жалб этилаётган экспертларнинг розилиги билан тайинланиши кўзда тутилган.

 

Танловдан муваффақиятли ўтган ва стипендияга тавсия этилганларнинг рўйхати Кенгаш раиси томонидан буйруқ асосида тасдиқланиб стипендияни тўлаб бериш учун тақдим этилади.

 

Стипендиантлар бўйича факултет ёки бўлимнинг институт ички тартиб қоидаларини бузганлиги ёки илмий фаолиятида сусткашликка йўл қўйганлиги тўғрисидаги тақдимномасига кўра, Кенгаш қарори билан стипендия берилиши тўхтатилади.

custom img

Германия матбуот эркинлиги бўйича топ-10дан чиқди

Журналистларга қилинган таҳдидлар бунга сабаб бўлган.

custom img

Чирчиқдаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Бир шахс сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган.

custom img

Республика бўйлаб 16 та автовокзал ва автостанциялар қурилади

Жамоат транспортининг 50 та янги йўналишлар тармоғи ташкил этилади.

custom img

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади

Шаҳбоз Шариф муҳим савдо шартномаларини имзолаши айтилмоқда.

custom img

Тошкент метросига 3 та янги поезд олиб келинди

Поезд синовдан ўтказилгандан сўнг йўловчиларга хизмат қилиш учун чиқарилади.

custom img

Юлдуз Усмонова фаластинлик болалар ва аёлларга 4 та уй совға қилди

Яқинда Ўзбекистонга 100 нафар фаластинлик болалар ва аёлларни эвакуация қилинганди

custom img

Бир йилда Ўзбекистон паспорти жаҳон рейтингида икки поғонага кўтарилди

Дунё бўйича глобал Паспорт индекси эълон қилинди.

custom img

Олтин захираси бўйича дунёда қайси давлат етакчи?

Ўзбекистон рейтингда 16-ўринда қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"