Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

Шунингдек, Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди.

Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилди

 

13 январь куни Ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ихтисослашган институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

А.Муҳаммад кейинги йилларда Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги мулоқот сезиларли даражада кенгайиб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.

 

2023 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлик форуми, Жаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси ва бошқа анжуманларни о ътказиш масалалари кўриб чиқилди.

 

Мулоқот чоғида Афғонистондаги жорий вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. БМТ вакилларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг мажбуриятларини босқичма-босқич бажариш алгоритмини тайёрлаш ва келишиш учун юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини шакллантириш ташаббусининг долзарблиги ҳақида маълумот берилди.

 

Афғонистон муаммосини ҳал этиш, афғон халқига, хусусан, Термиздаги халқаро логистика хаби имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш орқали инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

 

Мулоқотда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.