Жаҳон

Британия бош вазири хавфсизлик камари тақмагани учун жаримага тортилди

Риши Сунак айбини тўлиқ тан олиб, узр сўраган.

Британия бош вазири хавфсизлик камари тақмагани учун жаримага тортилди

 

Буюк Британия бош вазири Риши Сунак хавфсизлик камари тақмагани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

 

Бош вазир йўловчи сифатида автомобилда келаётган бўлган. У Англия шимоли-ғарбидаги Ланкашир графлигида полиция томонидан тўхтатилган.

 

Жарима миқдори 100 фунт-стерлингдан 500 фунтгача бориши мумкин. Даунинг-стрит баёнотида айтилишича, Сунак айбини тўлиқ тан олган ва узр сўраган. Шуниндек, у жаримани тўлиқ тўлаши маълум қилинган.

 

Маълумотларга кўра, бош вазир Британия ҳукуматининг минтақаларни ривожлантириш дастури бўйича видеоролик олинаётган пайтда хавфсизлик камарини ечган.

 

Бу Сунакнинг ҳукуматдаги фаолияти давомида олган иккинчи жаримаси. Ўтган йили апрелда у карантин чораларини бузгани учун ҳам жаримага тортилганди.

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитойга борди: икки давлат ўртасида янги кўприк очилди

Ким Чен Ин Хитой Коммунистик партияси Сиёсий бюроси доимий қўмитаси аъзоси Ван Хунин билан учрашган.

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Исроил Ғарбий соҳилда ҳарбий операция бошлади: икки шаҳар блокадага олинди

Операция 23 октябрь куни икки нафар Исроил ҳарбийси ҳалок бўлган ҳужумдан кейин бошланди.

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Россия Украинага ҳужум қилди: қурбонлар бор

Ҳужумлар оқибатида Киев ва Харьковда тинч аҳоли вакиллари жароҳатланди.

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Тинчлик келишувини ҳозир тузишга тайёрман — Зеленский

Украина президенти амалдаги фронт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини, бироқ Россияга қўшимча ҳудудларни беришга рози эмаслигини билдирди.

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

Омбордан олиб кетилган юклар манзилга етиб бормаган: АҚШда ўзбекистонлик эркак судланмоқда

У юк автомобиллари орқали ташиладиган товарларни ўғирлаш схемасида иштирок этганликда айбланмоқда.

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

Россия, Украина ва АҚШ музокаралари қаерда ўтказилади? Икки манзил кўриб чиқилмоқда

АҚШ расмийсига кўра, уч томонлама музокаралар яқин икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкин.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.