Эрдоған сайловларни кечиктиришни истамаяпти
Умумий сайловларни 18 июнга кўчириш таклиф қилинган.

Партия аъзолари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдоғанга умумий сайловни 14 майдан 18 июнга кўчиришни таклиф қилмоқда. Аммо давлат раҳбари буни рад этган.
Туркияда сайловлар 14 майга белгиланган. Аммо аввалроқ умумий сайловлар олти ойдан бир йилгача муддатга қолдирилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Олий сайлов комиссияси тегишли ташаббусни ўз қўлига олади.
Партия бош қароргоҳи сайловни 18 июнда ўтказишни таклиф қилмоқда. Олинган маълумотларга кўра, агар сайлов 14 май куни ўтказилса, сайловчилар рўйхатини тайёрлаш билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳам муҳокама қилинди.
Зилзила содир бўлган ҳудудларда вайроналарни тозалаш ишлари давом этаётгани ва жараён узоқ давом этиши мумкинлиги қайд этилган.
Маълум қилинишича, 18 июнь мусулмонлар Ҳаж зиёратига тўғри келгани боис 100 мингга яқин киши овоз бера олмайди, агар иккинчи тур ўтказиш имконияти мавжуд бўлса, у Қурбон ҳайитига тўғри келиши мумкин.
Эрдоған Республика Иттифоқидан номзод бўлади. Олтита мухолифат партияси коалицияси ҳали номзодини эълон қилгани йўқ.








