Хитой Россияга ҳарбий ёрдам бериши мумкин—NBS
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ван И билан учрашувда бунинг оқибатларидан огоҳлантирган.

Хитой Россияга чекланган ҳарбий ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб NBS хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу АҚШнинг хавотирларига сабаб бўлган. Вашингтон Пекиннинг РФга ҳужумкор қуроллар тақдим этиши мумкинлигини ҳам иситсно этмаяпти.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан Мюнхен хавфсизлик конференциясида ушбу масалани муҳокама қилган. Аввалроқ Давлат департаменти Блинкен хитойлик суҳбатдошини ҳарбий ёрдамнинг Хитойга оқибатларидан огоҳлантирганини маълум қилганди.
NBS манбалари ХХР ҳозирнинг ўзидаёқ Россияга “баҳорги ҳужум” учун ҳарбий форма ёки зирҳли нимчалар бериши мумкинлигини айтган.








