АҚШда полициячилар ҳушсиз ҳайдовчини қутқариб қолишди
Аёл ёнаётган машинада қолиб кетган эди.

АҚШнинг Колорадо штатида полициячилар ҳушсиз ҳайдовчини қутқариб қолди. Аёл ҳайдовчи машинасида панжарга урилган бўлган.
Атрофдагилар машина ёниб кетгани, ҳайдовчи ҳамон ичкарида ва қимирламай қолгани ҳақида полицияга хабар бериб, ёрдам чақиришган. Маълум бўлишича, аёл машинани ҳайдаб кетаётиб ҳушидан кетган.
Полициячилар нафақат ҳушидан кетган аёлни машинадан чиқариб олишди, балки бошқаларга хавф туғдирмаслиги учун машинани муваффақиятли ўчиришган.








