Путин ва Ван И учрашиши мумкин
Хитойнинг собиқ ташқи ишлар вазири шу ҳафтада Москвага боради.

РФ президенти Владимир Путин ва Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси ташқи ишлар қўмитаси раҳбари Ван И ўртасида учрашув бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.
“Биз Ван Ининг президент билан учрашишини истисно қилмаймиз. У ҳақиқатан ҳам Москвада бўлади ”, — деди Кремл расмий вакили.
Ван И шу ҳафтада Москвага келишни режалаштирган.







