Байденнинг Украинага боришидан ҳатто рафиқасининг хабари бўлмаган
АҚШ Президенти 20 февраль куни Киевга ташриф буюрганди.

Жилл Байден турмуш ўртоғининг Киевга бориш режалари ҳақида ташриф олдидангина хабар топганини айтди.
Жо Байденнинг Киевга ташрифига тайёргарлик шу қадар махфий олиб борилганки, ҳатто АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден ҳам бу ҳақда эри кетишидан олдин билган. Бу ҳақда у журналистларга, Америка етакчиси аллақачон Польшада бўлганида ҳамда ўзининг Намибия ва Кенияга ташрифи пайтида маълум қилди.
"У кетишидан бироз олдин менга айтди ва мен:" Нима? Қаерга учяпсан?” деб сўрадим. Мен у кетишидан олдин билиб олдим, ҳаммаси сир эди”, — дея CNN АҚШнинг биринчи хоними сўзларидан иқтибос келтиради.







