Жаҳон

ISW: Россия Беларусни “ютиб юборса”, НАТО шарқий қанотида янги хавф пайдо бўлади

Экспертлар бунга йўл қўймаслик учун Украинага ёрдамни давом эттиришни тавсия қилмоқда.

ISW: Россия Беларусни “ютиб юборса”, НАТО шарқий қанотида янги хавф пайдо бўлади

 

Россия Беларусни ютиб юборишга тайёрланмоқда, бу НАТОнинг шарқий қанотида янги хавф туғдиради. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) экспертлари прогноз қилди.

 

Таҳлилчилар НАТОни яқин келажакда альянснинг шарқий қаноти - Беларусда янги муаммо пайдо бўлиши мумкинлигига тайёргарлик кўришга чақирмоқда.

 

Экспертлар 2030 йилгача Беларусни тўлиқ ўзлаштириш стратегиясини кўрсатадиган ОАВ қўлига тушган Кремль ҳужжатига ишора қилади.

 

“Агар бу рўй берса ва Россия Қрим ҳамда Херсон вилоятининг бир қисмини сақлаб қолишга муваффақ бўлса, Москва Украина ва НАТОнинг шарқий чегараларига қўшимча таҳдидлар учун жиддий асосга эга бўлади”, — дейилади хабарда.

 

Бунга йўл қўймаслик учун Ғарб Украинага унинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш учун ҳар қандай ҳолатда ёрдам бериш тавсия этилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

ISW: Россия Беларусни “ютиб юборса”, НАТО шарқий қанотида янги хавф пайдо бўлади | Zamon.uz