Россия шаҳарларида ракета ҳужуми хавфи эълон қилинди (видео)
Кейинчалик бу фейк ва украиналик хакерларнинг иши эканлиги маълум қилинган.

Россиянинг қатор шаҳарларида ҳаво тревогаси сигналлари янгради. Хусусан, Белгород, Уфа, Қозон, Новосибирск, Пенза, Воронеж, Магнитогорск ва бошқа шаҳарлар аҳолиси ракета ҳужумлари хавфи ҳақида хабарлар олган.
Россия ФВВ бу янгиликлар фейк эканини эълон қилди. Белгород шаҳар маъмурияти радиостанциялардан бири хакерлар ҳужумига учрагани ва уни катта эҳтимол билан украиналиклар бузиб кирганини маълум қилган.
Воронеж ҳокимияти ҳам хакерлар ҳужуми бўлганини таъкидлаган ва бунда “Киев режимига хайрихоҳ” гуруҳларни айблаган.







