Ўзбекистон

Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби ўзгарди

Бу бўйича Ҳукумат намунавий низомни тасдиқлади.

Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби ўзгарди

 

Кеча, 21 февраль куни Ҳукумат қарори билан Суд экспертизаси тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар берилди.

 

Мазкур низом давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, илмий фаолият билан шуғулланувчи муассаса (ташкилот)лар томонидан суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказилиши тартиби ва шартларини белгилайди.

 

Низомга кўра, қуйидаги ҳолатларда суд экспертига иш материаллари юзасидан тадқиқотлар ўтказиш тақиқланади:

 

—иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан қариндош бўлганда;

 

—иш материаллари бўйича манфаатдор томонлар билан давлат суд-экспертиза муассасаси ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг раҳбарлари, таркибий бўлинма бошлиқлари ва уларнинг яқин қариндошлари бўлганда, бундан тадқиқотлар ўтказувчи ягона ташкилот бўлган ҳолатлар мустасно;

 

—иш материаллари бўйича манфаатдор томонлардан бири нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг мулкдори, муассиси, кузатув кенгаши, ижро органи аъзоси, кредитори, суғурталовчиси ҳамда уларнинг яқин қариндошлари бўлганда;

 

—устав фонди (устав капитали)да нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг ёки суд экспертининг улуши бўлган юридик шахснинг хулосадан манфаатдорлиги бўлганда;

 

—тирик шахсга нисбатан суд экспертизасини ўтказишда мазкур шахсга унинг тайинланишидан олдин тиббий ёрдам кўрсатилганда. Мазкур чеклов суд-тиббий ёки суд психиатрик экспертизалар шахсни бевосита кўрикдан ўтказмасдан амалга оширилган ҳолларда ҳам амал қилади;

 

—суд экспертининг холислигига ва беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда.

 

Экспертизани тайинлашга ваколатли орган (шахс)нинг қарори (ажрими) асосида тадқиқотларни ўтказиш муддатлари суд экспертизаларининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига кўра 30 кун доирасида белгиланади.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.