Хитой-Россия яқинлашмоқда: Ван И Патрушев билан таҳдидларга биргаликда қарши туришга келишиб олди
ХХР собиқ ташқи ишлар вазири кеча Москвага борганди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги Ван И ва Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев музокараларига оид шарҳ эълон қилди. Учрашув кеча Москвада бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, томонлар халқаро стратегик вазиятни муҳокама қилишган. Улар ҳар қандай таҳдид ва қўрқитишларга қарши туришга, халқаро муносабатларни демократлашувига биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олган.
Шу билан бирга Россия-Украина можароси муҳокама қилингани ҳақида маълумот келтирилмаган. ТИВ фақатгина “Украина масаласида фикр алмашилгани”ни айтмоқда.







