Жаҳон

Ўз қизини мажбурлаб турмушга бермоқчи бўлган ота умрбодга қамалиши мумкин

У қизини бошқа давлатга олиб кетган.

Ўз қизини мажбурлаб турмушга бермоқчи бўлган ота умрбодга қамалиши мумкин

 

АҚШда ўз қизини ўғирлаб, мамлакатдан олиб чиқиб кетган ва уни 500 минг доллар эвазига турмушга бермоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги сайтида хабар берилди.

 

Панжара ортидаги 50 ёшли Холид Абуғаним ва унинг 32 ёшли ўғли Валид жабрланувчининг отаси ва акаси ҳисобланади. Тергов шуни кўрсатдики, улар Нью-Йоркнинг Буффало туманида яшовчи қизни Яманга мажбурлаб олиб бориб, турмушга беришга ҳаракат қилишган. Ҳибсга олинганлар, агар у тўйдан бош тортса, уни ўлдириш билан таҳдид қилган. Ота-бола никоҳ учун 500 минг доллар олиши керак эди.

 

2021 йилнинг сентябрида аёл қариндошларининг рухсатисиз Мексикага қочиб кетган. У топилди ва куч билан АҚШга олиб келинди. Ота унинг ҳаракатлари назорат қилинишини, агар итоатсиз бўлса, уни "ҳовлига дафн этишини" айтди. Аёл уйга қамалиб, университетдаги ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва интернетдан ҳан маҳрум бўлган. Кейинчалик унинг севган йигити узоқ вақт у билан боғлана олмагани учун полицияга мурожаат қилди.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жабрланувчининг қариндошларига бир неча бор қўнғироқ қилишган, бироқ улар ҳаммаси жойида эканини айтишган. ФҚБ терговни фақат 2022 йил декабрь ойида бошлаган.

 

Тергов маълумотларига кўра, ҳозир аёл Яманда қариндошлари назоратида. У никоҳга рози бўлмади. 2022 йил апрелида АҚШга қайтган Холид ва Валид Абуғаним 17 февраль куни ҳибсга олинган. Улар бошқа давлатда одам ўғирлаш мақсадида тил бириктирганликда айбланмоқда. Ушбу моддада умрбод қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ўз қизини мажбурлаб турмушга бермоқчи бўлган ота умрбодга қамалиши мумкин | Zamon.uz