Лукашенко Си Цзиньпин меҳмони бўлади
Беларусь ва Хитой раҳбарлари охирги марта Самарқандда учрашганди.

Александр Лукашенко 28 февраль-2 март кунлари Хитойга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Беларусь раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида Лукашенко ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади. Томонлар савдо-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Беларусь президенти бундан олдин бир неча марта Хитойга бориши ҳақида айтганди. Лукашенко ва Си Цзиньпин охирги марта ўтган йили сентябрда, Самарқандда ўтган ШҲТ саммитида учрашган.







