Жаҳон

Макрон ва Шольц Зеленскийга Россия билан музокара бошлашни маслаҳат берди

Франция президенти украиналик ҳамкасбининг "буюк қўмондон" дея эътироф этган, Зеленский аммо мураккаб сиёсий қарорлар қабул қилиш кераклигини айтган.

Макрон ва Шольц Зеленскийга Россия билан музокара бошлашни маслаҳат берди

 

Эммануэль Макрон ва Олаф Шольц Украина етакчиси Владимир Зеленскийга Россия билан музокара бошлашни маслаҳат берган. Франция ва Германия етакчилари бу ҳақда Парижда бўлган учрашувида гапирган, деб ёзади, The Wall Street Journal. 

 

Нашр суҳбатдошларига кўра, Елисей саройидаги кечки овқат пайтида Макрон ашаддий душман бўлган Франция ва Германия ҳам Иккинчи жаҳон урушидан кейин ярашганини эслатган. Бундан ташқари, у Зеленскийга "буюк қўмондон" эканини, аммо якунда мураккаб сиёсий қарорлар қабул қилиш кераклигини айтган.

 

Россия-Украина музокаралари ўтган йили март ойида тўхтаб қолганди. Шундан кейин томонлар тор доирадаги масалалар юзасидан мулоқот ўтказиб турган.

 

2022 йил кузида Зеленский тинчлик шартларини эълон қилди. Унинг асосида Россия аннексия қилган барча ҳудудлардан чиқиб кетиши масаласи ётади. Кеча АҚШ давлат котибининг ўринбосари Виктория Нуланд айнан Зеленскийнинг тинчлик режаси Америка томонидан қабул қилинишини айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Макрон ва Шольц Зеленскийга Россия билан музокара бошлашни маслаҳат берди | Zamon.uz