Россия Украинада ядро қуролини қўллайдими?
Байденнинг маслаҳатчиси бу бўйича тахминларини очиқлади.

АҚШ маъмурияти Россиянинг Украинада тактик ядро қуролини қўллаш эҳтимоли паст, деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан бир гуруҳ экспертлар билан видеомулоқотда айтиб ўтган. Ёпиқ маслаҳатлашувлар чоғида “Салливан ҳақиқатда Россия президенти Владимир Путин Украина ёки Ғарб иттифоқчиларига қарши стратегик ядро қуролини қўллашидан хавотир йўқлигини айтди”.
Амалдор, шунингдек, Жо Байден шу ҳафта Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган учрашувда Вашингтон Киевга қандай «кафолатлар» бериши мумкинлигини муҳокама қилганини айтди.
Салливан "бу кафолатлар Россияни Украинага бостириб киришдан қайтариш учун етарлича кучли бўлиши керак", деб ҳисоблайди. У шунингдек, "урушни тўхтатиш ва ҳақиқий музокаралар ҳали кўринмайди" деган фикрни билдирди.







