Ғарб Россияни йўқ қилмоқчи — Путин
Кремль раҳбари гапларига далили борлигини айтди.

Кремль раҳбари Владимир Путин “коллектив Ғарб” Россияни йўқ қилиш ниятида эканини айтди.
“Уларнинг битта мақсади бор: собиқ Иттифоқ ва унинг асосий қисми — Россия Федерациясини демонтаж қилиш. Агар биз шу йўлдан борсак, менимча, Россиядаги кўплаб халқларнинг, биринчи навбатда, рус халқининг тақдири кескин ўзгариши мумкин”, — деди Путин.
Давлат раҳбари шунингдек, ўзи айтган гапларга ҳужжатлаштирилган далиллар борлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Путин Федерал мажлисга йўллаган мурожаатида Украинани Ғарб томонидан “қул бўлган” деб атаганди. Бундан ташқари, у Ғарб давлатлари Украинани узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминласа, уруш кенгайишини айтган.








