Россия ва Туркия президентлари телефонлашди
Путин Эрдоғонни туғилган куни билан табриклади.

Россия Президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.
Телефон мулоқоти чоғида Владимир Путин Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғанни туғилган куни билан табриклаб, унинг Россия–Туркия муносабатлари ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этган. Шунингдек, икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб мавзуларга тўхталиб ўтилган.
“Сиз ҳақли равишда ватандошларингиз ва хорижда юксак обрў-эътиборга эгасиз. Мана шундай оғир даврда, Туркия ҳалокатли зилзилаларнинг аянчли оқибатларини енгиб ўтаётган шундай кескин вазиятда давлат арбоби ва шахс сифатидаги энг яхши фазилатларингиз, жасоратингиз, ўз ватандошларингиз олдидаги масъулиятни зиммангизга олишга қодирлигингиз билан ажралиб турасиз. Азиз дўстим, сизга чин дилдан мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик ва муваффақиятлар тилайман”, — дейилади Кремл сайтида эълон қилинган табрикда.








