Жаҳон

Россия “Толибон” билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

Афғонистон РФ, Покистон ва Эрон билан 1 миллиард долларлик инвестицион лойиҳаларни амалга оширмоқчи.

Россия “Толибон” билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

 

“Толибон” ва Россия 1 миллиард долларлик савдо иттифоқи тузади. Унга Эрон ва Покистон ҳам қўшилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “База” Телеграм-канали маълум қилди.

 

Қайд этилишича, толиблар компаниялар консорциумини тузган. Улар инвестицион режа ишлаб чиқади ва энергетика, инфратузилма ҳамда ресурсларни қазиб олиш билан шуғулланади. Россиялик энергетик компания вакиллари Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий билан учрашган. Улар ўз лойиҳаси тақдимотини ўтказгани айтилмоқда.

 

Россия томони ҳам инвестор, ҳам пудратчи сифатида турли лойиҳаларда иштирок этиши кўзда тутилган. Масалан, Татаристон мутахассислари мамлакатда кўмир электростанциялари ва кўмирдан нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводини қуради. Афғонистон истеъмол қиладиган электрининг 30 фоизинигина ишлаб чиқаради. Нефть маҳсулотлари тўлиқ импорт қилинади. Шу билан бирга бу ерда катта миқдорда кўмир қазиб олинади.

 

“Толибон” улкан режалар тузаётгани таъкидланган. Масалан, ҳукумат Саланг довони орқали мамлакатнинг шимолий ва жанубий вилоятларини боғловчи яна бир туннель қуришни режалаштирган. Бундан ташқари, улар Кобул ва Ҳирот ўртасидаги асосий автомобиль йўлини тиклаш ниятида. Бир вақтнинг ўзида хорижий инвесторларни янада кўпроқ жалб қилиш учун алоҳида иқтисодий зоналар яратиш мақсад қилингани айтилмоқда.

 

 

 

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Россия “Толибон” билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи | Zamon.uz