Ўзбекистон

ДХХ прокуратура, суд, миллий гвардия ва адвoкатура ходимларини қўлга олди

Улар Сирдарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида масъул лавозимларда ишлаётган бўлган.

ДХХ прокуратура, суд, миллий гвардия ва адвoкатура ходимларини қўлга олди

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят прокуратураси нозири фирибгарлик йўли билан маҳаллий фуқародан 10 млн сўм олган вақтида ушланди.

 

Аниқланишича, нозир ўзининг танишлари имкониятлари орқали уни Навоий шаҳар ҳокимлиги уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги ётоқхоналардан бирига навбатсиз жойлаштириб қўйишни ваъда қилган.

 

▪️Жиноят ишлари бўйича Дўстлик туман судининг ходими эса Шароф Рашидов туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс билан бирга, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини фуқаролик ишлари бўйича судда ишлайдиган танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 2 минг АҚШ доллари олган вақтларида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

 

▪️Муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Гулистон шаҳридаги Адвокатлар ҳайъати адвокати 2021 йилда маҳаллий масъулияти чекланган жамиятга банкдан 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида ёрдам берганлиги учун хизмати эвазига унинг раҳбаридан 12 минг АҚШ доллари олган.

 

Бироқ, банк томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида масъулияти чекланган жамият кредит маблағини мақсадсиз ишлатганлиги аниқланиб, прокуратура органлари томонидан унинг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда адвокат муқаддам олган 12 минг АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини МЧЖ раҳбарига қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошига муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211- (Пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбек–Турк медиафорум доирасида КГК вакиллари билан учрашув ўтказилди

Глобал Журналистлар Кенгаши 80 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритади.

custom img

180 мамлакат вакиллари Самарқанддаги экологик форумда жам бўлди

Саида Мирзиёева GEF 8-Ассамблеяси иштирокчиларига Президент табригини ўқиб эшиттирди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Амин Тожиев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Қорақалпоғистон ва Оролбўйи тараққиётига катта ҳисса қўшган Амин Тожиев 79 ёшида вафот этди.

custom img

Терговчи ва адвокат 40 минг доллар пора билан ушланди

Терговчи жиноят ишини гумонланувчи фойдасига тугатиб бериш эвазига адвокат орқали пул талаб қилган.

custom img

Президент Самарқандни “Марказий Осиёнинг яшил инвестициялар ва инновациялар пойтахти” деб эълон қилишни таклиф этди

Ўзбекистон Президенти Глобал экологик жамғарманинг саккизинчи ассамблеяси иштирокчиларига табрик йўллади.

custom img

Кореяга иш ва ўқишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонинг бир неча ҳудудларида фуқароларни Кореяга ишга ёки ўқишга юборишни ваъда қилиб, улардан минглаб доллар олган шахслар қўлга олинди.

custom img

Тошкент метросида "свет" ўчиб қолди: ҳаракат тўхтаб қолган

Электр таъминотидаги узилишларга Тошкент ИЭСдаги трансформатор носозлиги сабаб бўлган.

custom img

Тошкентда 1 сентябрдан йўловчилар йўл ҳақини автобусга чиқиш вақтида тўлаши шарт бўлади

Белгиланган тартибда йўлкира ҳақи тўланмаса ёки имтиёз тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"