Жаҳон

Финляндия Россия билан чегарада девор қуради

Қурилиш март ойидан бошланди.

Финляндия Россия билан чегарада девор қуради

 

 Россиянинг Украинага қарши уруши фонида НАТОга номзод Финляндия РФ билан чегарада 200 километр узунликдаги уч метрли панжара қуради. Мамлакат чегара хизматининг маълум қилишича, ҳақиқий қурилиш ишлари март ойида дарахтлар илдизи билан суғуриб олингандан кейин бошланади.

 

Тўсиқнинг уч километр узунликдаги биринчи қисми мамлакат жануби-шарқий қисмидаги Иматра шаҳрида ўрнатилади. 2025 йилгача яна 75 километр панжара қурилади. Қурилиш қиймати 380 миллион еврога баҳоланмоқда. Финляндиянинг Россия билан чегарасининг умумий узунлиги 1300 км.

 

Уч метрли панжара тиканли симлар билан жиҳозланади, айрим ҳудудларда тунги кўриш камералари, чироқлар ва овоз кучайтиргичлар ўрнатилади. Ҳозирги вақтда Финляндия-Россия чегарасида фақат оддий ёғоч панжара ўрнатилган. Хелсинки  Кремль муҳожирлардан сиёсий восита сифатида фойдаланиши мумкинлигидан қўрқади, шунинг учун парламент июль ойида қонунчиликка чегара тўсиқларини қуришни осонлаштирадиган тузатишларни маъқуллади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Финляндия Россия билан чегарада девор қуради | Zamon.uz