Россия Угледардаги танклар жангида мағлубиятга учради
Бунга тажрибасизлик сабаб бўлгани айтилмоқда.

Россия Донецк жануби-ғарбидаги Угледар яқинида мағлубиятга учради. Танклар жанги 3 кун давом этган. Бу ҳақда New York Times хабар қилди.
Киев маълумотига кўра, бу жангда Россия 130та танк ва бронетранспортерларини йўқотган. Газетанинг ёзишича, рус армиясининг мағлубиятига тажриба етишмаслиги сабаб бўлди. Танклар яқинда мобилизация қилинган аскарлар бошқарувига берилган.
Москва бу хабарни изоҳламади.
Айни пайтда Угледар вайронага айланган.







