Улар ҳеч нарсага эришолмайди, биз уларни сиқиб чиқарамиз–Путин
Россия Президенти Брянск вилоятидаги воқеаларни теракт деб атади

Россия Президенти Владимир Путин Брянск вилоятидаги воқеаларни теракт деб атади. Бу ҳақда у “Ўқитувчи ва мураббий” йилининг видеоконференция орқали очилиш маросимида тўхталиб ўтган.
Давлат раҳбари вилоятда содир бўлган воқеаларни “навбатдаги террорчилик ҳаракати, навбатдаги жиноят” сифатида баҳолаган.
“Улар чегара ҳудудига кириб, тинч аҳолига қарата ўт очди. Кўрдиларки, у ерда тинч аҳоли ва болалар бор эди. Шу одамлар бизни тарихий хотирамиздан, урф-одатларимиз ва тилимиздан маҳрум қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган. Аммо яна такрор айтаман: улар муваффақиятга эриша олмайди, биз уларни сиқиб чиқарамиз”, — деган Путин.








