АҚШда боулингга кетаётган аёллар йўлда адашиб, 5 кун қорда қолиб кетди
Улар ёнилғи тугагунча машинада исинишган.

Американинг Мен штатидаги Вискассет шаҳри икки нафар фуқароси Боулингга кетаётиб, йўлда адашиб қолди ва машинада беш кунни ўтказди.
51 ёшли Кимберли Пушард ва 50 ёшли Анжела Буссел боулинг ўйнаш учун Жанубий Портленддаги савдо марказига кетаётганди. Шаҳардан бир соат узоқликдаги савдо марказига бориш ўрнига улар Массачусетсга кетиб қолишган.
Тунда аёлларнинг қариндошлари уларнинг ғойиб бўлгани ҳақида полицияга хабар берган. Пушарднинг телефони охирги марта Ню-Хемпшир штатининг Кандия шаҳри яқинида ишлагани аниқланган ва полиция ҳаводан қидирувни бошлаган. Полиция ҳаводан қидирув уюштирди. Бу вақтда эса улар -15 даража совуқда омон қолиш учун ёнилғи тугагунча машинада исинишган.
5 кундан кейин уларни полиция эмас, овчи топди. У машина излари ортидан борган. Аёллардан бири музлаб қолгани учун касалхонага олиб кетилган.








