Океанларнинг 30 фоизи давлатлар томонидан муҳофаза қилинади
Ҳимояланган ҳудудларда балиқ овлаш ва юк ташиш тақиқланади.

Юздан ортиқ давлат океанларни ҳимоя қилиш бўйича шартнома имзолади. 2030 йилга бориб океанлар ҳудудининг учдан бир қисми муҳофаза қилиниши керак.
БМТнинг Нью Йоркдаги штаб-квартирасида Очиқ денгиз шартномаси тасдиқланди. Шартномада 2030 йилга бориб денгиз ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида дунё океанининг 30 фоизи қўриқланадиган ҳудудга айланиши кераклиги кўрсатилган. Ҳозирда халқаро сувларнинг атиги 1,2 фоизи ҳимояланган.
Янги келишувга кўра, ҳимояга олинадиган зоналарда балиқ овлаш, денгиз ташиш йўллари ва қазиб олишда чекловлар қўйилади.








