Хитой ҳарбий харажатларни оширмоқда
Бу ташқи таҳдидларни бостириш билан изоҳланди.

Хитой Бош вазири Ли Кетсян Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши делегатларига ХХР бюджети лойиҳасини тақдим этар экан, мудофаа харажатлари 7,2 фоизга оширилишини маълум қилди.
“Ҳозирда ташқаридан Хитойни бостириш ва ушлаб туришга уринишлар кучайиб бормоқда”, — деган у бу қарорни изоҳлар экан.
1,55 триллион юань (тахминан 210 миллиард евро) барча йўналишларда ва барча соҳаларда ҳарбий ҳаракатларни кучайтиришга йўналтирилиши режалаштирилган.
Маълумот учун: Хитой ҳарбий харажатлар бўйича дунёда иккинчи ўринда туради, аммо мамлакат 751 миллиард евролик ҳарбий бюджетни режалаштирган АҚШдан анча орқада.








