Ўзбекистон

Танзила Нарбаева Қатар давлати Шўро Кенгаши Раиси билан учрашди

Мулоқотда парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

Танзила Нарбаева Қатар давлати Шўро Кенгаши Раиси билан учрашди

 

БМТнинг кам ривожланган мамлакатлар бўйича юқори даражадаги 5-конференциясида иштирок этиш учун Қатарда амалий ташриф билан бўлиб турган Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ушбу давлат Шўро Кенгаши (Маслаҳатлашув кенгаши) Раиси Хасан бин Абдулла ал-Ғаним билан учрашди.

 

Учрашувда Ўзбекистон – Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, жумладан парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда томонларнинг халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлиги муҳокама қилинди.

 

Суҳбат давомида айни пайтда парламентлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки мамлакат салоҳиятига жавоб бермаслиги, уни мустаҳкамлашда ҳали ишга солинмаган имкониятлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Шу нуқтаи-назардан келиб чиқиб, учрашув чоғида қатор таклифлар ўртага ташланди. Делегациялар алмашинуви орқали парламентлар, қўмиталар ва дўстлик гуруҳлари раҳбарлари даражасида мулоқотни фаоллаштириш, парламентлараро тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳаракатларни мувофиқлаштириш хамда қўшма ташаббусларни илгари суриш шулар жумласидандир.

 

Шунингдек, турли соҳалардаги ҳамкорликни назарда тутувчи икки томонлама ҳужжатларни ратификация қилишни жадаллаштириш бўйича мулоқотлар изчиллигини таъминлаш ва уларнинг биргаликдаги мониторингини олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

 

"Биз Қатар парламенти билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналишлардан бири деб, ҳисоблаймиз. Парламентлараро мулоқотимизни фаоллаштиришда “дўстлик гуруҳлари” муҳим ўрин эгаллайди. Қатар Маслаҳат Кенгашида 2022 йил март ойида “Қатар-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи таъсис этилганини мамнуният билан қабул қилдик. Дўстлик гуруҳларимиз ўртасида мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш тарафдоримиз", — дея таъкидлади Сенат Раиси.

 

Ўз навбатида Хасан бин Абдулла ал-Ғаним Ўзбекистон тарихан ислом цивилизациясига ниҳоятда катта ҳисса қўшган буюк алломалар юрти эканлигини алоҳида эътироф этиб, Қатар учун Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Бу борада иккала давлатнинг муштарак саъи-ҳаракатларини бирлаштиришда парламентлараро алоқаларни янги даражада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.

 

Конструктив ва амалий руҳда ўтган мулоқот чоғида Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлигининг бошқа йўналишлари, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ҳамда маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Қатар томони мамлакатларимиз ўртасида зиёрат туризмини ривожлантииш юзасидан ўз таклифларини билдирди. 

 

Маълумот учун: 2022 йил якунига кўра мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси 4,8 млн долларни ташкил қилган.  

 

Учрашув якунида Сенат Раиси Қатар давлати Шўро Кенгаши Раисини Ўзбекистонга ташриф қилишга таклиф қилди.

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистонда ер силкиниши: зилзила Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Тошкентда сув таъминотида узилишлар бўлади

Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида олиб бориладиган режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш: қайси ҳудудда қанча хизмат кўрсатилди?

2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга ўсди.

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Президент V ёзги Параосиё ўйинлари ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари ва мураббийларига ҳам миннатдорлик билдирди.

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Мақсадли қабул имтиҳонлари: талабгорлар учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларга мақсадли қабул учун ажратилган жами 1652 та квота доирасидаги тест синовлари 28 октябрь куни ўтказилади.

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

145 медаль, тарихий натижа: Ўзбекистон паралимпиячилари кучли учликда

Бу делегация тарихидаги энг яхши натижа бўлди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.