Украинани миналардан тозалаш учун ярим асрдан ортиқ вақт керак
Мамлакат иқтисодиёт вазири Киевнинг якка ўзи бу ишнинг уддасидан чиқа олмаслигини таъкидлади.

Украинани миналардан тозалаш учун 70 йил керак. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Киев бу масалада хорижий давлатлар ёрдамига муҳтож. Гап технологик, молиявий ва ташкилий кўмак масаласида кетмоқда.
Вазир бу ишларни мувофиқлаштириш мақсадида “Рамштайн” форматининг муқобил варианти кераклигини ҳам таъкидлаган.







