Жаҳон

АҚШ глобал қарама-қаршиликка тайёрми?

Халқаро вазият кескинлашган тақдирда Қўшма Штатлар икки фронтда кураш олиб бориши мумкин.

АҚШ глобал қарама-қаршиликка тайёрми?

 

АҚШ Россия ва Хитой билан қарама-қаршиликка тайёр эмас. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

 

Газетанинг қайд этишича, бугунги кунда Қўшма Штатлар етарли даражада ўқ-дори ва қурол ишлаб чиқармаяпти. Бу самарали тийиб туриш учун ўта муҳим омил ҳисобланади. Буюк давлатларнинг янги қарама-қаршилиги даври бошлангани ҳақида кўп гапирилаётган бўлса-да, қатор омиллар Вашингтоннинг тез муносабат билдиришига йўл қўймаяпти. Бу омиллар қаторига АҚШдаги ички зиддиятлар, Хитой таҳдидига бўлган турлича қарашлар ва жорий муаммоларга кўп эътибор қаратиш кабилар киради.

 

Бундан ташқари, Америка охирги ўн йилликда Яқин Шарқда исёнчи ва террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб борди. Шу йиллар давомида сувости кемалари ва ракеталар ишлаб чиқариш қисқарган. Штаб машғулотларида аниқланишича, Тайвань можаросида АҚШнинг узоқ масофага учадиган ракеталари захираси бир ҳафтада тугайди. Қўшма Штатлар товуш тезлигида учадиган қуролларни ишлаб чиқаришда ҳам Москва ва Пекиндан орқада. Шунингдек, ҳарбий хизматнинг жозибадорлиги пасайган. Қуролли кучларда йилдан-йилга кўнгиллилар етишмаяпти.

 

Экспертларнинг тахминига кўра, халқаро вазият кескинлашган тақдирда АҚШ икки фронтда — Россия ва Хитойга қарши ҳаракатларни олиб бориши керак. Ҳарбий ҳаракатларнинг эҳтимолий нуқталаридан бири сифатида Арктика минтақаси кўрсатилмоқда. Бу ерда Вашингтон Москвадан ортда қолаётгани қайд этилган.

 

The Wall Street Journal 2030 йилга келибгина АҚШ Россия ва Хитойни технологиялар бўйича ортда қолдиришини таъкидлаган. Шу билан бирга ХХР билан Тайвань туфайли тўқнашув бундан олдин содир бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган.

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ глобал қарама-қаршиликка тайёрми? | Zamon.uz