Дунёдаги энг катта водородли самолёт парвоз қилди — видео
Ҳаво лайнери 40 ўриндиқдан иборат.

Водород билан ишлайдиган дунёдаги энг катта самолёт муваффақиятли парвоз қилди.
Бу авиация саноати ривожидаги катта ютуқ бўлиб, самолёт 15 дақиқа давомида парвоз қилиб, денгиз сатҳидан 1 км баландликка кўтарилган.
Ҳаво лайнери 40 ўриндиқдан иборат.
"Стартуп Универсал Ҳйдроген" компанияси АТР-72 самолётидаги иккита газ турбинали двигателидан бирини водород билан ишлайдиган электр моторига алмаштириш орқали муваффақиятли синовдан ўтказганини айтди. Ушбу ўзгариш билан учувчи самолётнинг анъанавий двигателидан фойдаланишни минималлаштиришга муваффақ бўлди.







