Банкоматларни зарарловчи янги вирус аниқланди
Бунда зарарланган банкоматлар пулларни “чиқариб ташлашга” ҳаракат қилади.

АҚШнинг киберхавфсизлик йўналишида фаолият юритувчи Metabase Q компанияси мутахассислари Windows операцион тизимида ишловчи банкоматларни зарарловчи FiXS номли янги вирусни аниқлашди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Бу вирус жорий йил бошидан Мексика давлатининг бир қанча банкларида аниқланган бўлиб, зарарланган банкоматлар ўзида мавжуд пулларни “чиқариб ташлашга” ҳаракат қилади.
FiXS CEN/XFS стандартлари мавжуд барча банкоматларни зарарлаши ҳамда зарарланган банкоматлар ташқи клавиатура билан бошқарилиши мумкин.
FiXSнинг бошқа зарарли вируслардан фарқи — вирус билан зарарланган банкомат 30 дақиқа ўтиб кибержиноятчилар томонидан бошқарилиши мумкин.








