Жаҳон

Украина катта ҳужумга тайёрланмоқда

Генерал Залужний 60 кишилик 3 та армия корпусини тузишни ва йирик қарши ҳужумга ўтишни режалаштирмоқда.

Украина катта ҳужумга тайёрланмоқда

 

Украина катта ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Сўнгги 3 ойда Пентагон уруш бошидан буён кўрсатган ҳарбий ёрдамининг 40 фоизи мамлакатга етиб келди.

 

Кўмакнинг кескин ўсиши 2023 йил январида кузатилди. Украина қуролли кучлари қўмондони Валерий Залужнийга кўра, етказиб берилган қурол ва техника 6 бригададан иборат 3 та корпусни шакллантиришга етади. Жами 60 минг кишилик бўлинмалар ташкил этиш мўлжалланмоқда.

 

“Барчанинг эътибори шарқдаги Бахмут шаҳрига қаратилган бир вақтда тез орада эътибор марказига кутилаётган қарши ҳужум тушади. У апрелда бошланиши мумкин”, – дейилади The Economist материалида.

 

ОАВ бурилиш нуқтаси сифатида 20 январни кўрсатган. Шу куни Украина мудофааси бўйича мулоқот гуруҳининг 8-йиғилишида Киевга март охиригача қурол етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олинганди.

 

Январь ойида Бахмутга ҳужум кучайтирилди. Россия қўмондонлиги бу орқали Украина захираларини шу ерга жалб қилишга ҳаракат қилган. Лекин генерал Залужний қопқонга тушмади ва резерв қисмларни тайёргарликдан ўтиш учун Ғарбга жўнатди.

 

Шу билан бирга, баҳорги ҳужум натижалари қандай бўлиши номаълум — украин армиясининг катта қисмини ҳамон тажрибаси кам аскарлар ташкил этади. Бундан ташқари, ўқ-дори етишмовчилиги бор. Аммо нашрнинг қайд этишича, Россия армияси ҳам “аянчи аҳволда”. Агар руслар фронтлардан бирида ҳужум бошлайдиган бўлса, резервлар чўзилиб кетади. Бу мудофаа чизиғида бўшлиқлар пайдо бўлишига олиб келади. Украиналиклар эса бу вазиятдан усталик билан фойдаланиши мумкин.

 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Украина катта ҳужумга тайёрланмоқда | Zamon.uz