Ўзбекистон

Луиза Расуловага таҳдид қилингани айтилмоқда

Ҳозирда актриса ва унинг онаси шифохонага ётқизилган.

Луиза Расуловага таҳдид қилингани айтилмоқда

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида актриса Луиза Расулова ҳамда унинг оила аъзоларига нисбатан таҳдид қилингани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, 9 март куни соат 15.00 ларда Чилонзор-6 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг уйбошиси — 1959 йилда туғилган А.Р. (Луиза Расулованинг онаси) ва шу кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган ўқув муассасаси раҳбари — 1971 йилда туғилган Б.Ч. билан ўзаро низо келиб чиққан. Низонинг сабаби А.Р. кўп қаватли уйнинг умумий кириш эшигига кодли қулф қўйиб, иккинчи қаватда жойлашган ўқув муассасасига келган ўқувчиларни киришига тўсқинлик қилган. Шу орада Б.Ч. фуқаро А.Р. ни қўлидан тортган вақтида А.Р. ва унинг қизи Луиза Расулова ерга йиқилган.

 

Л.Расулова ва унинг онасига тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотга кўра, А.Р.да “энса соҳаси юмшоқ тўқималарини лат ёйиши”, Л.Расуловада “ўнг билак ва ўнг тизза соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши” жароҳатлари борлиги аниқланган.

 

Фуқаро Б.Ч. профилактика инспектори томонидан ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

 

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.