Пригожин яна ўқ-дорилар йўқлигидан шикоят қилди
У Россия Мудофаа вазирлигини танқид қилди.

“Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси эгаси Евгений Пригожин яна РФ Мудофаа вазирлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, вазирлик оддий армияни ҳам, хусусий ҳарбий компанияларни ҳам ўқ-дори билан таъминлай олмаяпти.
Пригожиннинг баёнотлари Россия вазирлигининг расмий хабарларига зид: улар ҳарбий хизматчиларнинг Украинада уруш олиб бориш учун етарлича ўқ-дори ва техникага эга эканлигини даъво қилмоқда.
Ғарб разведка хизматлари ва ҳарбий экспертларнинг фикрича, Россия армиясининг ресурслари тугаш арафасида. Натижада унинг фронтдаги муваффақиятсизликлари кўпайиб бормоқда.







