Хитой бош вазири ўзгарди
Ли Кэцян лавозимини тарк этди. Янги ҳукумат раҳбари Си Цзиньпин билан узоқ йиллар бирга ишлаган.

Ли Цян ХХРнинг янги бош вазирига айланди. Унинг номзоди Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган.
Цян 63 ёшда, у 5 йил муддатга тайинланган. У Ли Кэцян ўрнига ҳукумат раҳбари бўлди. Янги бош вазир технологиялар ва иқтисодий сектордан чиққан. Ўтган йили октябрида сиёсатчи ХКП Марказий қўмитаси сиёсий бюроси доимий комитетига кирган.
Ли Цян Чжэцзян провинциясида туғилган ва фаолиятининг катта қисми шу ерда ўтган. Айнан шу провинцияда 2003-2007 йилларда Си Цзиньпин партия қўмитаси котиби бўлган.
Цян 2017-2022 йилларда Шанхай шаҳрида партия қўмитаси котиби лавозимида ишлаган.
Кеча Си Цзиньпин 3-муддат ХХР Раислигига сайланганди. https://zamon.uz/uz-to/detail/si-szinpin-3-marta-xxr-raisi-boldi-dunyo







