Габриел Жезус қачон майдонга тушади?
Бунга Микел Артета жавоб берди.

“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета жамоа ҳужумчиси Габриел Жезуснинг саломатлиги ҳақида гапирди.
“Геби жароҳатдан тезроқ тикланишга ҳаракат қилди, аммо машғулотларни бошлаганида ҳам унга вақт керак. У ўзини ишончли ҳис қилиши, тайёр бўлиши керак. Жезус тайёр бўлиши биланоқ майдонга тушади”, — дея Артетанинг сўзларидан Sky Sports нашри иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Жезус Бразилия терма жамоаси таркибида Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида жароҳат олганди. Жезус жорий мавсум “Арсенал” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.








