Жаҳон

Хитойни бирлаштириш барчамизнинг вазифамиз- Си Цзиньпин

Хитой раиси “Бир давлат, икки тизим” моделини тарғиб қилишга чақирди.

Хитойни бирлаштириш барчамизнинг вазифамиз- Си Цзиньпин

 

Хитой мамлакатни бирлаштиришга эришиши керак, деди ХХР раиси Си Цзиньпин 14-чақириқ Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши  1-сессиясининг якуний йиғилишида сўзлаган нутқида.

 

“Биз “Бир давлат, икки тизим” моделини ва ватанни бирлаштиришнинг буюк мақсадини қатъий тарғиб қилишимиз керак. Кучли мамлакат қуриш Гонконг ва Макаонинг узоқ муддатли фаровонлиги ҳамда барқарорлигидан ажралмасдир (Гонконг ва Макао —Хитойнинг махсус маъмурий ҳудудлари — таҳририят изоҳи). Ватанни тўлиқ бирлаштиришни амалга ошириш барча хитойлик ўғил-қизларнинг умумий истаги ва миллий тикланишнинг маъносидир”, — деди Хитой етакчиси.

 

Пекин “Тайван бўғозининг ҳар икки томонидаги муносабатларни тинч йўл билан ривожлантиришга интилади ва ташқи аралашув ва сепаратизмга қарши туради”, — дея қўшимча қилди у.

 

Маълумот учун: Тайван 1949 йилда Хитойдан мустақил бошқариб келинади. Пекин оролни ўз ҳудуди деб билади. Тайбэй эса ХХР таклиф қилган “Бир давлат, икки тизим” моделини рад этади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Хитойни бирлаштириш барчамизнинг вазифамиз- Си Цзиньпин | Zamon.uz