ЕИ Украинанинг бўшаётган захирасини тўлдирмоқчи
Бунинг учун 2 млрд евролик шартнома имзоланиш арафасида.

Европа Иттифоқи давлатлари Украинада камайиб бораётган ўқ-дориларни биргаликда тўлдириш бўйича 2 миллиард евролик келишувни якунлаш арафасида.
Режа иккита асосий элементни ўз ичига олади. Биринчидан, ЕИ Киевни ўз захиралари орқали ўқ-дорилар билан зудлик билан таъминлай оладиган давлатларни қисман қоплаш учун миллиард евро сарфлайди. Иккинчидан, янги ўқ-дорилар яна бир миллиард еврога сотиб олинади.
Гап қўшма харидлар ҳақида кетмоқда, чунки бу йўл билан Европа Иттифоқи давлатлари арзонроқ нархда каттароқ шартномалар тузишлари мумкин бўлади. Ушбу схема Украинанинг мамлакатни кўпроқ ўқ-дорилар, хусусан, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари билан таъминлаш бўйича сўровларига жавобан имзоланади.
Ушбу битимнинг тайёрланиши биринчи марта март ойининг бошида маълум бўлди.








